“МЕН БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДИМАН!” ОНЛАЙН ТАНЛОВИ  ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ.

2020-08-29

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Божхона институти курсантлари ўртасида “Мен буюк юрт фарзандиман!” онлайн танлови ўтказилди.

Танлов ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шонли тарихи, маданияти, қадриятларини ёшлар томонидан ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

Танлов иштирокчилари ўзлари туғилиб ўсган туман, шаҳарнинг тарихий, маданияти, этник келиб чиқиши, табиий бойликлари, аҳолининг турмуш кечириш даражаси, ҳудуд ёшларининг илм-фан ва спортда қўлга киритаётган ютуқларини акс этган видео роликлари билан иштирок этишди.

Танловга тақдим этилган ишланмаларнинг ғоявий, бадиий савияси ҳамда информацион технологиялардан фойдаланганлик даражасига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Танлов якунига кўра Қўқон шаҳрининг тарихи, маданиятини очиб беришга қаратилган видео ролики билан иштирок этган 4 босқич курсанти Мўйдинов Иброхимжон Рустамжон ўғли ғолибликни қўлга киритди.

Танлов ғолиби И.Муйдинов Божхона институтининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.