ТАРИХ КЎЗГУСИ, ТАРБИЯ МАСКАНИ

2020-10-15

        Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя асосида тараққиётининг янги босқичига ўтмоқда. Жамиятимизнинг маънавий пойдеворларидан бўлган ўзбек тилининг ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Она тилимиз ва миллий адабиётимизни улуғлаш, унинг бой хазинасини ёш авлодга етказиш мақсадида атоқли шоир ва адибларимиз номларидаги ижод мактаблари ташкил этилмоқда.

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ходим ва курсантлари 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Алишер Навоий номидаги Давлат музейига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф давомида музейда сақланаётган ноёб экспонатлар ва қўлёзмалар орқали ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш, она юртга муҳаббат, уларнинг қалбида миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга қаратилди.

 Ташриф давомида музей илмий ходимлари томонидан сўз мулкининг султони алишер Навоийнинг асарлари ва уларга бағишлаб яратилган ижод намуналари билан танишув бўлиб ўтди. Божхона институти ходим ва курсантларида Ватанимизнинг минг йиллик тарихидан сўзловчи ноёб қўлёзмалар улкан таассурот қолдирди.

         Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, курсантларнинг музейларга, маданий масканларга ташрифларини амалга оширишда Божхона институтининг “Маънавият ва ёшлар тарбияси” маркази фаол ташаббус кўрсатмоқда.

    Курсантларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, музейларга ташриф онлайн дарс машғулотларидан ташқари вақтда амалга оширилмоқда. Энг қувонарлиси, курсантларда катта қизиқиш уйғотган бу каби тадбирлар анъанага айланмоқда.