БОЖХОНА ИНСТИТУТИДА “ЗУККО КИТОБХОН” ОНЛАЙН ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

2020-10-20


“Зукко китобхон” онлайн танловида Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлари иштирок этишлари мумкин.

Танловда танланган асарнинг бадиий, ғоявий жиҳатлари, асар муаллифи кечинмалари, асар яратилган давр, тарихий шарт-шароит, ғоявий-мафкуравий муҳит таҳлил қилиниб, асарнинг бош ғояси, асар сюжети асарнинг шахс камолотидаги ўрни очиб берилиши лозим.

Иштирокчи курсантлар томонидан ишланмалар тақдимот слайд, эссе ёзиш маҳорати, (эссе Times New Roman, 14 шрифтда тайёрланади) хоҳлаган бирида тайёрлаб тақдим этилиши мумкин.

Ишланмалар 2020 йилнинг 15 ноябрь санасига қадар Ўқув батальони курс бошлиқлари телеграм рақами электрон шаклда тақдим этиш сўралади.

ТАНЛОВДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН КУРСАНТЛАР ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ВА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНАДИ.

Танловни ташкил этишга Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази, Ўқув батальони ҳамда курс бошлиғи масъул ҳисобланади.

https://t.me/DBQ_BOJXONA_INSTITUTI