"БОҚИЙСАН, ИФТИХОРИМСАН, МУҚАДДАС ОНА ТИЛИМ" МАВЗУСИДА ОНЛАЙН МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

2020-10-20

21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари ўртасида "Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим" мавзусида мақолалар танлови ўтказилди.

Танловда иштирок этган курсантлар томонидан ўз мақолаларида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқейини мустаҳкамлаш, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга қаратилган ижодий ёндашувни ёритиб беришга қаратилди.

Танлов натижаларига кўра ижодий ишлар қуйидаги тартибда ўринларга муносиб деб топилди.

Биринчи ўринга Божхона институти курсанти Кенжаев Умарали Нурали ўғли

Иккинчи ўринга Божхона институти курсанти Мухаммадиева Моҳинур Улуғбек қизи

 

Учинчи ўринга Божхона институти курсантлари Турғунбоев Аббосбек Аҳмадулло ўғли ҳамда Бахтиёрова Нодира Бекзодовна муносиб деб топилди.

Ғолиблар Институт бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди ҳамда уларнинг мақоласи www.tadqiqot.uz халқаро илмий журналлар порталида ёритилади.