Э Ъ Л О Н

2020-11-18

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти “Ўзбек тили ва адабиёти” мутахассислиги бўйича ишга қабул юзасидан эълон қилади. Божхона институти Божхона иши факультети Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси – 1 ўрин. Қуйидаги белгиланган талаблар асосида номзодлар кўриб чиқилади: 1. ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшда бўлган (зарур ҳолларда илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган ўттиз ёшдан ошган номзодлар ҳам кўриб чиқилади) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; 2. “Ўзбек тили ва адабиёти” мутахассислиги бўйича магистратура босқичини тамомлаган; Шунингдек илмий даража ва илмий унвонга, юқори даражадаги касбий ва педагогик маҳоратга ҳамда амалий иш тажрибасига эга бўлган фуқароларга номзодларни ўрганиш жараёнида устунлик берилади. Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ № 3665-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Қарорининг 9-иловаси “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида” Низом талабари асосида амалга оширилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, божхона органлари хизматига ишга кириш бўйича номзод сифатида Божхона институтига мурожаат этишингизни сўраймиз. Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қозиробот 2-тор кўча 118-уй. Тел: 71-227-46-56