Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида ташкил этилган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

2020-11-18

Бугун мамлакатимизда фуқароларнинг ҳаётини фаравонлаштириш, олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар орқали ўз амалий ифодасини топмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳоли орасида тарғиб этиш,  аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида юртимиз бўйлаб "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай эзгу мақсад билан жорий йилнинг 16 ноябрь санасида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган  84-сонли умумтаълим мактабида ҳам Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ва Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

         Тадбир давомида иштирокчилар томонидан Сўнгги тўрт йил мамлакатимиз тарихида туб ислоҳотлар ва янгиланиш даври бўлди. Айниқса, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш ва аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида ўтказилган бугунги тадбирда таниқли олимлар, ёзувчи-шоирлар, маданият арбоблари, театр актёрлари ва ёшлардан иборат тарғиботчилар гуруҳлари томонидан билдирилган фикрлар ва намойиш этилган саҳна кўринишлари шунингдек, ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Маънавий-маърифий тадбир доирасида моҳир ёш спортчилар, Божхона институти курсантлари томонидан ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар тадбирга ўзгача шукуҳ улашди.