КИТОБ ЎҚИНГ

МЕҲРОБДАН ЧАЁН

2020-11-19

     Адабиёт – характерлар, образлар хазинасидир. Абдулла Қодирий ўзбек адабиёти образлар дунёсини ҳарактерлар галереяси билан бойитди. Адибнинг ушбу асарида баён оҳанги ҳақида сўз кетганида, биринчи галда унинг текис, босиқ ва вазмин эканлигини таъкидлаш лозим. Муаллиф ҳис-ҳаяжонга унча берилмаган ҳолда осуда ва хотиржам оҳангда ҳикоя қилади.

Бадиий асарда баён ва тасвирнинг ўзаро муносабати кўп нарсани белгилаб беради. Буни Абдулла Қодирий ижоди, хусусан “Меҳробдан чаён” романи мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 

Ёдингизда бўлса, Абдулла Қодирий мазкур асарида сюжетнинг асосий воқеалари тасвирига киришишдан олдин ўқувчини бош қаҳрамонлар билан таништиради. Романдаги бобларнинг барчасида баён катта ўрин тутади.

Абдулла Қодирий китобхон учун сеҳргар санъаткор, адиблар учун ижодий мезон муаллифдир.

         Абдулла Қодирийнинг ушбу асарини такрор ўқиб зерикмайсиз.

         Биз Сизга мазкур асарни ўқишни тавсия этаман.

            

Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг