Мардлар қўриқлайди Ватанни!

2021-01-13

 

Жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш бугунги таълим ва тарбия тизими олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида жорий йилнинг 8 январь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 276-сонли умумий ўрта таълим мактабида Шайхонтоҳур туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Божхона Институти ҳамкорлигида "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда, Туман Маҳалла фаоллари ва Институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда  курсантлар иштирок этиб, улар томонидан ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ҳамда буюк бобокалонларимиз Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур каби тарихий шахсларнинг унутилмас мардлик ва жасорат намунасини ёшларнинг қалби ва онгига чуқур сингдиришга қаратилган маърузалар қилинди.  

Дарҳақиқат, Ватанпарварлик дунёдаги энг олий туйғулардан биридир. Ватанпарвар инсонгина Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юрт тинчлигига хизмат қилишга ўзининг ҳаётини бағишлайди, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади. Буларнинг барчаси ҳарбий-ватанпарварлик туйғусида намоён бўлади.