Божхона институти курсантлари армрестлинг турнирида муносиб иштирок этди

2021-02-19

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази, Ўзбекистон армрестлинг федерацияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва профессионал спортчилар иштирокида жорий йилнинг   29-30 январь кунлари Армрестлинг бўйича МВСМ очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

 

         Ушбу турнирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти армрестлинг жамоаси ҳам иштирок этди. Турнир якуни бўйича Божхона институти курсанти Қобилов Шавкат 75 кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўл бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб турнир ғолиби ҳамда спорт усталигига номзодлик гувоҳномаси билан тақдирланди.

 

         Божхона институти курсанти Қуролов Ўткир 85 кг вазн ўнг қўл тоифасида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди. 

         Тадбир якунида муносиб иштирок этган спортчилар даражали диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.