Божхона институти курсантлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ташрифи ташкил этилди

2021-02-22

Бугунги кунда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг инновацион ғояларини амалиётга кенг жорий этиш орқали мамлакат илмий-техник тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларига имкониятлар яратилмоқда. Шу мақсадда мамлакатимизда сўнги йилларда ёшларни замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаётга татбиқ этилмоқда.

 

Инновацион технологияларга қизиқиши баланд бўлган ёшларни кашф этиш ва уларнинг янги рақобатбардош илмий ва амалий ишланмаларини ҳаётга татбиқ этишга сафарбар этиш жуда муҳим. Шу боис замон талабларига жавоб берадиган, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилмоқдаки, бунинг натижасида талаба ёшлар, ёш олим ва профессор-ўқитувчиларни фан ва технологияларнинг замонавий ютуқлари билан тизимли таништириш имкони пайдо бўлади.

Мамлакатимизда илм-фан соҳасини янги босқичга кўтариш, ёш тадқиқотчи ва олимларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди.

Вазирлик Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда “2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан мамлакатимизда илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунда ёш тадқиқотчиларга яратилган имкониятлар билан Божхона институти курсантлари ва профессор-ўқитувчиларни таништириш мақсадида жорий йилнинг 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф ташкил этилди.

Ташриф давомида Вазирликнинг кўргазмалар залида вилоятларда ҳамда минтақадаги иқтидорли талабалар, ёш олимлар томонидан яратилган янги инновацион маҳсулотлар намуналари, дастурий таъминот маҳсулотлари, истиқболли лойиҳалар ва илмий ишланмалар билан вазирлик масъул ходими томонидан таништирув бўлиб ўтди.

          Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Тўйчиев Олимжон Алижонович томонидан мамлакатимизда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

         О.Тўйчиев ўз маърузасида ёш тадқиқотчилар, интилувчан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазирлик ҳузурида “Ёшлар академияси” фаолияти ташкил этилганлиги тўғрисида фикр билдириб, Божхона институтида таҳсил олувчи курсантларни “Ёшлар академияси”га аъзо бўлишни ва ўзларининг янги ғоялари билан иштирок этишни таклиф қилди. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясининг ядроси – инсон капиталини ривожлантириш ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадига эришишдаги асосий йўллардан бир эканлиги таъкидлаб ўтилди.