НАВРЎЗ — ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ БЕШИГИ

2021-03-31

                Ҳар йили юртимизда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳорда бир қатор байрамлар нишонланади. Aна шундай байрамлар сирасига урф-одат ва қадриятларимизни ўзида уйғун этадиган “Наврўз” умумхалқ байрамини айтишимиз мумкин. Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир.

 

         Наврўз байрами халқаро миқёсда кенг нишонланиб келмоқда. Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида яшариш ва янгиланиш, яхшилик ва бағрикенглик, доимо табиат билан уйғун яшаш каби ўлмас ғоялар мужассам.  Жорий йилнинг 30 март куни Божхона институтида “Наврўз-қадриятларимиз бешиги” маданий-маърифий  тадбир бўлиб ўтди.

         Тадбирда “Наврўз”  муносабати билан институтнинг жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор профессор – ўқитувчилар ва ходимлар институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.Тадбир давомида  бир қатор санъат усталари ўзларининг дилтортар куй наволари ҳамда дилдаги табриклари билан барча байрам қатнашчиларини хушнуд этдилар. Тадбир       куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Институтнинг 3 курс курсантлари ўзларининг миллий-маданий саҳна чиқишларини намойиш этиб, байрам шукуҳига алоҳида кўтаринки кайфият бағишлади.