Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром

2021-04-10

        Буюк аждодимиз, йирик  давлат арбоби, илм-фан ва маданият ҳомийси, моҳир саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 9 апрель куни Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида давлат ва жамоат ташкилотлари, илм-фан ва маданият ходимлари иштирокида буюк саркарда Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

        Ушбу тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти офицер ва курсантлари иштирок этди. Буюк аждодимиз  Соҳибқирон Амир Темур хотирасига эҳтиром кўрсатиб, ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.