ЖУЛҚУНБОЙ СПЕКТАКЛИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

2021-04-12

         Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини кенг тарғиб этиш, Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига  бағишлаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида жорий йилнинг 10 апрель куни Божхона институтида театр томошаси ташкил этилди.

         Театр томошасида Абдулла Қодирийнинг фелетонлари асосида  Ўзбекистон давлат сатира театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Жулқунбой” спектакли намойиш этилди.   

 

     Спектакл актёрлар жамоаси томонидан маҳорат билан ижро этилди. Спектакл инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан  курсантлар  маънавиятига ижобий таъсирини ўтказди десак, адашмаган бўламиз. Эзгулик, тўғрисўзлик, дўстлик каби инсоний фазилатлар улуғланган бундай спектакллар  ёш курсантларни яхшиликка ундаши шубҳасиз.