23 апрель — Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

2021-04-24

Бизга маълумки шахс камолотини таъминловчи беминнат восита китоб ва китоб мутолааси ҳисобланади. Бу қонуният неча минг йилдирки инсоният тараққиёт бешиги бўлиб келмоқда. Бугун мамлакатимизда аҳоли айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, ижодга лаёқати бор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда.

Бугун глобаллашув даврида инсониятнинг ахборотга, янгиликка бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда. Бу талабни қондириш йўлида ижодкорлар тинимсиз мехнат қилиб,  инсониятни тўғри йўлга етакловчи асарлар яратмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки 1996 йил 22-23 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси бошчилигида делегация вакиллари ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳида “Амир Темур ва темурийларнинг инсоният цивилизацияга қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференция якунида ЮНЕСКО томонидан 23 апрель — Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни деб белгиланди. Ҳар йили ушбу кун дунё жамоатчилиги томонидан байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

         Жорий йилнинг 23 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида Божхона институтида бўлиб ўтган “Маънавий юксалиш – Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида Божхона хизмати идоралари таркибий тузилмалари учун онлайн форум доирасида Божхона институти курсантлари учун “Янги аср авлоди”, “Ўзбекистон”. “Шарқ зиёкори” нашриётларининг китоб ярмаркаси ташкил этилди.