ЭЪЛОН

Ҳурматли курсантлар!

2020-05-12

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 майдаги 275-сонли буйруғи билан Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадасини онлайн шаклда ташкил этиш белгиланди.

Божхона институти курсантлари қуйидаги фанлар бўйича олимпиадаларда иштирок этишлари мумкин:

1. Ўзбекистон тарихи

2. Диншунослик

3. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти

4. Ўзбек тили

5. Рус тили

6. Инглиз тили

7. Иқтисодиёт назарияси

8. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

9. Халқаро ҳуқуқ

Шу муносабат билан, фан олимпиадаларида иштирок этиш истагида бўлган курсантлар жорий йилнинг 15 май кунига қадар olimpiada.edu.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари ва тест шаклида ўтказиладиган онлайн фан олимпиадаларида фаол иштирок этишлари сўралади.

 

Божхона институти

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи