Божхона институти курсантлари ўртасида

“Мени ўзгартирган китоб” онлайн танлови тўғрисида

2020-05-20

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусининг тўртинчи ташаббуси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, ёшлар ўртасида китобхонлик мутолаасини кенг тарғиб этиш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида “Мени ўзгартирган китоб” онлайн танлови ўтказилади.

        Танловнинг асосий мақсади – курсантлар ўртасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

        “Мени ўзгартирган китоб” онлайн танловида Божхона институти курсантлари ўртасида қуйидаги йўналишларда ташкил этилади.

1.  “Эссе ёзиш маҳорати” йўналиши.

2. “Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш” йўналиши.

“Эссе ёзиш маҳорати” йўналиши.

 Бунда, иштирокчи томонидан “Мен ёқтирган асар” номи остида ўзи севиб ўқиган асар бўйича қисқача эссе ёзади (эссе Times New Roman, 14 шрифтда тайёрланади).

 “Эссе ёзиш маҳорати” йўналишида ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолашда уларнинг белгиланган асарни ўқиганлигини текширади ҳамда моҳиятини тўғри тушунгани ва ифода этиб бера олиш қобилиятига қараб 25 баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳолайди:

Эссе ёзишдаги саводхонлиги – 5 балл;

Ёритилаётган адабиётнинг етакчи ғояси ва мазмунининг тўлиқ қамраб олинганлиги – 5 балл;

Китобхон томонидан асарга муносабатнинг қизиқарли ва жозибадор тарзда билдирилганлиги – 5 балл;                          

Эссе матнида фикрни ифодалаш услуби, бадиий образларнинг реал ҳаёт билан боғлиқ ибратли томонлари очиб берилгани – 5 балл;

Адабиётда берилган миллий ва умуминсоний ғояларни очиб берганлиги – 5 балл.

Бунда иштирокчи томонидан ёзилган эссе матни ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан жамоавий тарзда кўриб чиқилиб, биргаликда хулоса қилган ҳолда, ягона баҳо (балл) қўйилади.

“Эссе ёзиш маҳорати” йўналишини баҳолаб борувчи ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси, Математика ва гуманитар  фанлар кафедраси, Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази ходимларидан таркиб топади.

“Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш” йўналишида иштирокчи томонидан китобхонлик ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш жараёни иштирокчининг видео чиқиши орқали (видео чиқишда анимацион роликлардан фойдаланмаган холда жонли тарзда тайёрланади) амалга оширилади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчининг китобхонлик ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш усули ҳамда ушбу жараёнда тингловчини ишонтира олиш қобилияти 50 баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳоланади:

китобхонлик ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ибратли ишлар ва бу борада аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида эришилаётган ижобий натижалар юзасидан фикр-мулоҳазалар мавжудлиги – 10 балл;

тарғибот жараёнида иштирокчи томонидан ўзи ўқиган асарларнинг кучли ва таъсирчан томонларини очиб бериши ҳамда ушбу асарлардан олган таъсуротларининг ўз ҳаёт йўлида тутган ўрнига  аҳамият қаратиши – 10 балл;

китоб ўқишнинг ижобий натижалари юзасидан ўзи томонидан билдирилаётган фикрларни аниқ маълумотлар ва ишончли асослар билан етказиш орқали тингловчини ишонтира олиш қобилияти – 10 балл;

бирон-бир асарни ўқиш давомида мутолаа маданиятига амал қилиниши масалаларига эътибор қаратиши – 10 балл.

Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш” йўналишини баҳолаб борувчи ҳакамлар ҳайъати аъзолари Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Божхона институти бошланғич ташкилоти етакчиси, Математика ва гуманитар фанлар кафедраси ходим ва ўқитувчиларидан таркиб топади.

         Ишланмалар 2020 йилнинг 27 май кунига қадар Маънавият ва ёшлар тарбияси марказига  (+99 899 865 99 06 телеграм рақами) электрон шаклда тақдим этиш сўралади.

“Мени ўзгартирган китоб” онлайн танловининг “Эссе ёзиш маҳорати” ҳамда “Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш” йўналишларида 1,2 ва 3 ўринларни қўлга киритган иштирокчилар Институт бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.